"Сlick" иловаси орқали содир этилган фирибгарлик жинояти фош этилди

    Тошкент шаҳрида яшовчи 28 ёшли аёл Н.А. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан жами 110 млн. сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

    Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи Х.Р. содир этганлиги аниқланган.

    Унга кўра, Х.Р., жабрланувчи Н.А.нинг қўл телефонига қўнғироқ қилган ва ўзини "Click" хизмати ходими сифатида таништириб, унинг банк пластик картасига киберҳужум бўлаётганлигини айтиб, "СМС" хабарнома юбориш орқали бошқарув ҳуқуқини қўлга киритиб, 110 млн. сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб олганлиги маълум бўлди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Х.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates