Словакия билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга келишилди

    Бизнес 15 июн 2023 1071

    Жорий йил 14 июнда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Словакия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Виктор Борецкий ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

    Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

    Мамлакатларимиз металлга ишлов бериш, электротехника, кимё маҳсулотлари, тиббий асбоб-ускуналар ва бошқа талабга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ўзаро манфаатли саноат кооперацияси лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун барча имкониятларга эга экани таъкидланди.

    Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш, шунингдек, Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни имзолашни тезлаштириш масаласи келишиб олинди. Ҳужжат саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга ошириш ва ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини бир неча баробар ошириш учун мустаҳкам пойдевор ва қулай шарт-шароитлар яратади.

    Томонлар қўшма тадбирлар жадвалини, хусусан, ҳукумат делегацияларининг ташрифларини, бизнес-форумларни ва миллий маҳсулотлар кўргазмаларини ташкил этишни кўриб чиқдилар.

    Учрашув якунлари бўйича муҳокама этилган барча лойиҳа ва ташаббусларни илгари суриш ва амалга ошириш бўйича навбатдаги тадбирлар белгиланди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат в савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates