Словакия билан парламентлараро ҳамкорлик мустаҳкамланади

    Халқаро ҳамкорлик 17 апрел 2023 1054

    Жорий йил 17 апрелда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Словакия Республикаси Миллий кенгаши раиси Борис Коллар бошчилигидаги парламент делегацияси билан учрашди.

    Учрашувда Ўзбекистон ва Словакия муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, хусусан икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

    Мулоқот чоғида таъкидланганидек, айни пайтда иккала давлатда ҳам ўзаро ҳамкорликнинг барча йўналишларини, жумладан, савдо, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳаларда алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш учун салоҳият етарли.

    Сенат Раиси Т.Нарбаева парламентлараро алоқалар изчил ривожланиши Ўзбекистон-Словакия муносабатларини кенгайтиришга, умуман олганда, ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилишини, парламент аъзоларининг ўзаро ташрифларини амалга ошириш, қонунчилик, парламент назорати ва бошқа йўналишларда тажриба алмашиш зарурлигини таъкидлади. Бунда Словакия парламенти билан алоқаларни барча даражаларда тизимли ва самарали йўлга қўйиш муҳимлигига эътибор қаратиб, ўзаро мулоқотнинг яна бир муҳим механизми - парламентлараро дўстлик гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланган холда ўзаро ҳамкорликни жонлантириш лозимлигини қайд этди.

    Ўз навбатида, Б.Коллар самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон қисқа вақт ичида прогрессив демократик ислоҳотлар ўтказишга эришганини ва бу билан дунёга очилгани ҳамда жаҳон ҳамжамиятида ўз муносиб ва мустаҳкам ўрнига эга бўлаётганини мамнуният билан қайд этди. Шунингдек, бугунги конституциявий ислоҳотлар жараёнида Ўзбекистон парламенти ваколатларининг янада кучайтирилаётганини олқишлади. Словакия Ўзбекистон билан савдо, иқтисодий йўналишдаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини, бунда парламентлараро мулоқот салоҳиятидан кенг фойдаланиш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

    Шунингдек, суҳбат давомида парламентларнинг тегишли қўмиталари ўртасида савдо, иқтисодиёт, инвестиция, инновация, банк-молия, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро доимий алоқаларни йўлга қўйиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    Учрашув якунида парламент фаолияти соҳасида тажриба алмашиш, тегишли қўмиталар ва дўстлик гуруҳлари раҳбарлари даражасида парламентлараро алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates