«Дунё» АА хабар беришича, учрашув давомида меҳнат миграцияси соҳасини ривожлантириш ва ўзбекистонлик мутахассисларини Словенияга ишга жалб қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Словения томони Ўзбекистон шифокор ва ҳамшираларини мамлакатдаги тиббий муассасаларга ишга жалб қилишга қизиқиш билдирди.
Ҳукуматлар ўртасидаги келишувларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш мақсадида Миграция агентлиги ва Словения Бандлик хизмати ўртасида ҳамкорлик баённомаси имзоланди.
Томонлар Ўзбекистон мутахассисларини Словенияга ишга юбориш бўйича аниқ чора-тадбирларни ўз ичига олган қўшма «Ҳаракатлар режаси«ни ишлаб чиқишга келишиб олди.
Мазкур ҳужжат асосида словен томони мамлакатимизда Словенияда ишга жойлашиш, мутахассисларга қўйилган талаблар ва лицензия олиш шартларига бағишланган ташвиқот тадбирларини ташкил қилади.