Собиқ бош оператор тадбиркорнинг ёқилғисини ўзлаштирди

    Хавфсизлик 24 июн 2023 2031

    Когон туманида тадбиркорнинг 4 825 литр ёқилғисини ўзлаштирган собиқ бош оператор аниқланди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “P.B.” МЧЖ собиқ бош оператори А.Х. ўзининг моддий жавобгарлигидаги 210 млн сўмлик 4 825 литр ёқилғи маҳсулотини фуқаро М.га 1 800 АҚШ долларига сотиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates