Собир Раҳимов 120 ёшда

    Сўнгги йилларда мамлакатимизда совуқ уруш даврида фаровон келажак учун курашган фидойи инсонларнинг хотирасини абадийлаштириш, уларнинг хотирасига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш борасида қатор ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

    Даставвал тадбир иштирокчилари Яккасарой туманида жойлашган “Биродар қабристони” майдонида бўлиб, у ерда Собир Раҳимов шарафига ўрнатилган ёдгорлик пойига гул қўйиб, унинг хотирасига эҳтиром кўрсатилди.

    “Хотира муқаддас – инсон қадри азиз!” мавзусида ўтказилган тадбирда генерал майор Собир Раҳимовнинг яқинлари, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари, Распублика Маънавият ва маърифат маркази вакиллари ҳамда фаол ёшлар иштирок этди.

    Тадбирда Собир Раҳимовнинг Иккинчи жаҳон уруши давридаги ҳарбий фаолияти, ватан тинчлигини асраш йўлида кўрсатган қаҳрамонликлари хусусида сўз борди. Шунингдек, мавзу доирасида ёшларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.

    Қуролли Кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли хонандалари эса уруш йилларида Ўзбекистон санъаткорлари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқларни ёдга олиб, уларни тадбир иштирокчиларига ўз маромида ижро этиб берди, деб хабар бермоқда “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates