“Соғлом турмуш тарзи” платформаси яратилди

    Спорт 29 апрел 2021 3040

    Вазирлар Маҳкамасининг “Соғлом турмуш тарзи” платформаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

    Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида “Соғлом турмуш тарзи” платформаси яратилди.

    “Соғлом турмуш тарзи” платформаси Низомида:

    – платформанинг мобил иловаси ва веб-порталидан фойдаланиш тартиби;

    – мобил илова орқали фуқароларнинг эришган натижаларига кўра рағбатлантириш;

    – мобил илова орқали идоралараро баҳолаш рейтингини аниқлаш ҳамда унинг ғолибларини рағбатлантириш;

    – платформада тўловларни амалга ошириш тартиби белгиланган.

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан платформа тўлиқ ишга туширилганидан сўнг доимий техник жиҳатдан қўллаб- қувватлаш шарти билан Туризм ва спорт вазирлигига ўтказиб берилади;

    “Алоқабанк” акциядорлик-тижорат банки платформа фаолиятида техник имкониятларини инобатга олган ҳолда хизмат кўрсатувчи банк ҳисобланади;

    платформа фаолияти тегишлилигига кўра Туризм ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назорат қилиб борилади.

    Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги - платформа доимий равишда ҳаққоний ва фаол ишлаб туриши, шунингдек унинг доимий техник қўллаб-қувватланиши;

    Молия вазирлиги - фуқароларнинг платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилиши билан боғлиқ тўловларнинг молиялаштирилиши;

    Туризм ва спорт вазирлиги - платформадан фойдаланиш шартларини бузган фуқароларнинг иштирокига чекловлар ўрнатиш, шунингдек улар тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш, тузилган рейтинглар шаффофлиги ва ошкоралиги таъминланиши;

    Соғликни саклаш вазирлиги - платформада фойдаланувчилар учун тақдим этилаётган таомлар килокаллорияси тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгар ҳисобланади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates