Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 14,5 млрд сўм мукофот тўланди

    Молия 19 июн 2025 768

    Маълумотларга кўра, йил бошидан солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 45 мингдан ортиқ мурожаат йўлланган.

    Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, шу йилнинг январь май ойларида “Солиқ“ мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор“ тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 45 496 та мурожаат келиб тушган.

    Шундан:

    • 40 903 таси харид чеки бермаслик;
    • 1 559 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;
    • 113 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;
    • 2 921 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.

    Мурожаатларнинг 21 510 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётганлиги сабабли кўриб чиқилмаган.

    Шунингдек, мурожаатлар асосида 18 140 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99,1% ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.

    Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 20 358 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20%) 14,5 млрд сўм мукофот тўланган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates