«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар берилди

    Таълим 16 май 2023 4038

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги «Умумий ўрта таълим муассасаларида 2022-2023-ўқув йилини якунлаш ва «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар» ишлаб чиқди.

    Жорий йил умумий ўрта таълим мактабларида ўтказиладиган «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

    Унга кўра:

    • умумий ўрта таълим муассасаларида «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари 2023 йил 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар «Илмни қадрланг, илмга интилинг!» шиори остида ташкил этилади;
    • тадбирга мактабдаги ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади;
    • маҳалла фаоллари, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш ва бошқа зарур чораларни кўриш таъминланади;

    Шунингдек, тадбир давомида:

    • мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, шунингдек, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она», «Аълочи ўқувчи отаси», «Билимли қиз онаси» каби номинасиялари бўйича ташаккурномалар берилади;
    • 2022-2023-ўқув йили давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар тақдирланади;
    • фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, касаба уюшмаси, маҳалла ва ҳамкор ташкилотлар, шунингдек, ўрнак бўладиган мактабнинг собиқ битирувчилари таклиф этилади

    2022-2023-ўқув йилини якунлаш ва «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар таъқиқланади:

    • «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестасияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағларини йиғиш;
    • умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ўқитувчиларга битирувчилар томонидан турли қимматбаҳо совғалар тақдим этиш, қўшимча турли тантанали тадбирларни ўтказиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш.

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимдаги барча ходимлар, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакилларидан жорий ўқув йилини якунлаш ва «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказишда мазкур тавсияларга амал қилишларини сўраб қолади.

    «Сўнгги қўнғироқ» байрам тадбирини тантанали қисмини ўтказиш бўйича намунавий сценарий

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates