Сўнгги уч ойда “Тез ёрдам”га энг кўп ёлғон чақириқ қайси ҳудуддан келиб тушди?

    Шу йилнинг январь-март ойлари давомида Сирдарё вилоятида атиги бир нафар шахсининг тез ёрдамга ёлғон чақириғи рўйхатга олинган.

    Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуровнинг таъкидлашича, 2024 йилнинг дастлабки 3 ойида “103” хизматига жами 686 та ёлғон чақириқ келиб тушди.

    Мазкур кўрсаткич 2023 йилнинг айни шу даврида 893 тани ташкил этган.

    Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2024 йилнинг январь-март ойларида энг кўп ёлғон чақириқ Бухоро вилоятида кузатилиб, бу рақам 137 тани ташкил этди.

    Кейинги ўринда Тошкент шаҳри қайд этилди — 133 та. Шунингдек, Қашқадарё вилоятидан 110 та, Андижон вилоятидан 58 та ва Фарғона вилоятидан 57 та ана шундай мурожаат келиб тушган.

    Энг кам ёлғон чақириқ Сирдарё вилоятида рўйхатга олинди — атиги 1 та!

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates