Тошкентда тез ёрдам машинаси носоз ҳолда ҳаракатланди

    Ижтимоий тармоқларда тез тиббий ёрдам автомашинаси носоз ҳолда ҳаракатлангани бўйича хабарлар тарқалиб, жамоатчиликнинг муҳокамаларига сабаб бўлди.

    Ҳолат бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот берди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 23 сентябрь куни тонги соат 05:21 да пойтахтимизнинг Дўмбиробод ва Фарҳод кўчалари чорраҳасида ҳаракатланиб кетаётган Янгиҳаёт туманидаги 13-сонли подстанцияга тегишли “FORD” русумли давлат рақами 01 461 YLA бўлган тез тиббий ёрдам автомашинасининг амортизация тизимида носозлик юзага келган.

    Маълумотларга кўра носоз автомобил тезлиги соатига 40 км. атрофида бўлиб, унинг ичида фақатгина ҳайдовчи бўлган.

    Автомобилдаги носозликни бартараф этиш мақсадида автоулов Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар филиали автокорхонасига олиб келиниб, носозлик тўлиқ бартараф этилган.

    Ҳозирда ушбу автомашина соз ҳолатда фаолият кўрсатмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates