“Тез ёрдам”нинг 5 та ҳудудий филиалига “Volkswagen Caddy” автомашиналари топширилди

    "103" хизматига навбатдаги 70 дона А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари топширилди.

    Тиббиёт тизимидаги ислоҳотлар натижасини одамлар қачон ҳис қилади? Энг аввало, тез тиббий ва шошилинч ёрдам соҳасидаги ижобий ўзгаришларни кўрганда, албатта.

    Шу маънода бугун юртимизда мазкур ҳаётий муҳим соҳанинг моддий-техник базасини яхшилаш, кадрлар салоҳиятини оширишга жиддий эътибор қаратиляпти.

    Айниқса, сўнгги йилларда "103" хизматини барча қулайликларга эга бўлган замонавий автотранспорт воситалари билан таъминлаш борасидаги кенг қамровли чора-тадбирлар ушбу тизимда беморларга "олтин соат" оралиғида сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконини бераётир.

    Рақамларни таҳлил қилсак, биргина ўтган 2023 йил Республика тез тиббий ёрдам маркази автопарки юртимизда ишлаб чиқарилган 685 та “Volkswagen Caddy” автомашиналари билан бойиди.

    Шунингдек, жорий йил февраль ойида “103” хизматининг ҳудудий филиалларига яна 30 дона ана шундай замонавий автоуловлар тақдим этилди.

    Айтиш лозимки, "Jizzakh Auto" томонидан ишлаб чиқарилган бу галги 70 та автотранспорт воситалари Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилояти филиалларига мавжуд эҳтиёжга қараб тақсимланади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates