Самарқанд: "Тез ёрдам" машинасида пиёз ташилди

    Ижтимоий тармоқларда "Самарқандда тез ёрдам машинаси қоплар тўла пиёз олиб кетмоқда" сарлавҳа остида тарқалган хабарлар жамоатчиликнинг кескин муҳокамаларига сабаб бўлди.

    Ҳолат юзасидан Республика тез тиббий ёрдам маркази матбуот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, Ҳолат бўйича Республика тез тиббий ёрдам маркази томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

    Ўрганишлар давомида аниқланишича, мазкур автомашина тез тиббий ёрдам хизматига эмас, балки Самарқанд шаҳрида фаолият кўрсатаётган хусусий клиникалардан бирига тегишли эканлиги ҳамда ундан беморларни даволаш учун шифо масканига олиб келиш, яшаш манзилига элтиб қўйиш ва мобил тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадларида фойдаланиб келингани аниқланди.

    Клиника вакилларининг изоҳлашича, ушбу тадбиркорлик субъектига қарашли хўжалик автомашинаси ҳаракатланиш чоғида йўлда бузилиб қолган, оқибатда юкни манзилга етказиш учун фотосуратда акс этган транспорт воситасидан фойдаланишга тўғри келган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates