“Тез ёрдам”нинг вилоят филиалларига яна 30 дона “Volkswagen Caddy” автомашиналари топширилди

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, вазирлик ва "Jizzakh Auto" ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, "103" хизматига навбатдаги 30 дона А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари топширилган.

    Айтилишича, 2023 йил январь-февраль ойларида Республика тез тиббий ёрдам маркази автопарки юртимизда ишлаб чиқарилган 227 та “Volkswagen Caddy” автомашиналари билан бойиган.

    Шунингдек, ўтган йил август ойида 50, сентябрь ойида 100, октябрь ойида 100, ноябрь ойида эса яна 108 дона ана шундай автоуловларнинг янги партияси эҳтиёжга қараб Республика тез тиббий ёрдам марказининг ҳудудий филиалларига тақдим этилди.

    2023 йил сўнгида “Jizzakh Auto” компанияси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими учун мазкур русумдаги автомашиналарнинг навбатдаги 100 дона янги партияси тақдим этилган.

    Навбатдаги, Самарқанд, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари “Тез ёрдам” филиаллари учун берилган 30 та автомашина ҳисобига тизимдаги бундай автотранспорт воситалари сони жами 800 дан ошади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates