Қашқадарёдаги тез тиббий ёрдам хизматларига яна 20 дона замонавий “Тез ёрдам” машиналари топширилди

    Қашқадарё вилоятидаги ҳудудий тез тиббий ёрдам хизматларига “Volkswagen Caddy” тез ёрдам автомобилларининг 20 донадан иборат навбатдаги партияси топширилди.

    Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати маълум қилди.

    Кўплаб қулайликларга эга бўлган бундай замонавий тез тиббий ёрдам машиналари тизимда ишлаётган ходимлар ишини янада осонлаштириб, уларнинг чақириқларга тезкор етиб бориши ва беморларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатишига замин яратади.

    Таъкидланишича, 2022–2025 йилларда республика бўйича 2240 та, Қашқадарё вилоятида эса 225 та тез тиббий ёрдам автомобилларини янгилаш кўзда тутилган.

    Шунга кўра, айни вақтга қадар вилоятда замонавий тез тиббий ёрдам машиналари сони 135 тага етди. Уларнинг 91 таси "Volkswagen Caddy" тез тиббий ёрдам автомобиллари ҳисобланади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates