баннер
18 апр 2025
16:03

    Сўрамай довучча олган болаларга таҳдид қилган эркакка чора кўрилади — Болалар омбудсмани

    Ижтимоий тармоқларда эркак вояга етмаган 5 нафар болаларни унинг боғидан довучча узгани учун уларга зарар етказиш билан оғзаки таҳдид қилиб қўрқитгани акс этган видео тарқалди.

    Мазкур ҳолатга Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.

    Қайд этилишича, мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ИИВ билан биргаликда ўрганмоқда.

    “Юқоридаги ҳолат яъни номақбул ҳаракатлар болаларга нисбатан нафақат руҳий зўравонлик ва таҳдид, балки боланинг шаъни ва қадр-қимматини оммавий таҳқирлаш ҳам ҳисобланиб, унинг руҳий-эмоционал соғлиғига жиддий зарар етказади”, — дейилади муносабатда.

    Шунингдек, изоҳда бундай ноқонуний ҳаракат учун тегишли тартибда жавобгарлик чоралари қўлланилиши шарт эканлиги қўшимча қилинади.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech