Сўз эркинлиги барқарор тараққиёт масалаларига ҳамнафас

    "Ўзбекистон Президентининг матбуотга қаратаётган эътиборини ҳаммамиз кўриб, билиб турибмиз. Давлат раҳбари журналист ва блогерлар билан учрашмоқда. Бу ажойиб, олдин бунга ўхшаш воқеаларни кўрмасдик".

    Халқаро пресс-клубда Конституция ва қонунчиликда сўз ҳамда матбуот эркинлиги, Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш жараёнлари мавзусига бағишланган давра суҳбатида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Жон МакГрегор ўз фикрларини билдирди:

    – Ўтган тўрт йил давомида Президент Мирзиёевнинг чиқишларини шахсан кузатиб бораман. Барчамиз билиб турибмизки, Ўзбекистон учун халқаро мажбуриятларни ҳурмат қилади ва давлат раҳбари сўз эркинлиги қандай бўлиши ва у таъминланиши кераклигини айтиб келади. Халқаро ташкилотлар ҳам Ўзбекистондаги ушбу соҳадаги жараённи қўллаб-қувватлайди.

    ЕХҲТнинг бошқа мамлакатлардаги ваколатхоналарида штат бирликлари қисқараётган пайтда Ўзбекистондаги офисда аксинча, кўпайди. Нима учун? Чунки Ўзбекистондаги тараққиётга ҳамнафас бўлиш учун ишчилар кўп бўлиши керак.

    Ўзбекистон Президентининг матбуотга қаратаётган эътиборини ҳаммамиз кўриб, билиб турибмиз. Давлат раҳбари журналист ва блогерлар билан учрашмоқда. Бу ажойиб, олдин бунга ўхшаш воқеаларни кўрмасдик.

    Ҳелена ФРEЙЗEР,

    БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори:

    – «Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга». Ўзбекистон Конституциясининг 29-моддасида шундай ёзилган. Бу ерда йиғилганларнинг барчаси ушбу ғояни тўла қўллаб-қувватлашига ишонаман. Чунки бу – барқарор тараққиёт масалаларига ҳамнафасдир.

    Аниқ ва очиқ ахборот эга бўлиш – адолатли ва бетараф институтлар, муассасалар шаклланишида асосий жараён ҳисобланади.

    БМТ тизимидаги ташкилотлар, халқаро ҳамжамият Ўзбекистонда журналистларнинг очиқ маълумотга эга бўлиш учун мустақил фаолиятларини қўллаб-қувватлайди. Сўнгги 4 йилда Ўзбекистонда бу борада ривожланиш кузатилди.

    Журналистлар, блогерлар очиқ савол беришни бошлади, илгари ўзлари учун «табу» бўлган мавзуларда ёзишмоқда, турли муаммолар бўйича суриштирувлар ўтказишмоқда. Шунингдек, соҳага доир норматив-ҳуқуқий масалаларда ҳам ўзгаришлар бўлмоқда.

    Шерзодхон ҚУДРАТХЎЖАЕВ,

    Халқаро пресс-клуб раиси, ЎзЖОКУ ректори:

    – Тўрт йил олдин Халқаро пресс-клубни илк ташкил қилаётган чоғимизда бизни сўз эркинлиги борасида кўплаб муаммолар қийнаган. Бу, биринчидан, давлат идоралари ва ташкилотлар раҳбарларининг матбуот билан, оммавий ахборот воситалари билан ишлашни билмаслиги ва истамаслиги бўлса, иккинчидан, жонли эфирнинг йўқлиги эди. Бугун вазият мутлақо бошқача.

    Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети билан биргаликда матбуот котиблари учун ўқув курслари ташкил қилиняпти.

    У ерда фақат ўқитувчилар эмас, профессионаллар сўзга чиқади.

    Биз бугун таълим орқали бу ўқув жараёнини, умуман медиа таълимни ривожлантирамиз.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates