Спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш бугунги кун талаби

    Жорий йил 28 майда Стратегик ислоҳотлар агентлиги ҳузуридаги Натижаларга эришишни бошқариш гуруҳи (Delivery Unit) офисида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти ҳамда югуриш жамоалари, фитнес-клублар, скандинав юриш бўйича мутахассислар, соғлом турмуш тарзи соҳаси мутахассислари, шифокорлар ва қизиқувчилар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

    Тадбирда Тошкент шаҳрида 55 километрлик пиёдалар ва велосипед йўлаклари мавжудлиги, бундан ташқари сўнгги 3 йилда 3 мингдан ортиқ маҳалларда спорт майдончалари барпо этилганига қарамай, спорт майдончаларининг сифати ва аҳоли томонидан уларга талабнинг пастлиги билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолаётгани каби масалалар муҳокама этилди.

    Давра суҳбати иштирокчилари очиқ ҳавода спорт иншоотларини қуриш ва режалаштиришга соғлом турмуш тарзи соҳасидаги мутахассисларни жалб этиш масаласини қўллаб-қувватладилар.

    Шу муносабат билан тадбир давомида, жамоатчилик фаоллари, Delivery Unit ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

    Шунингдек, мавжуд спорт майдончаларининг ҳолатини яхшилаш бўйича қатор таклифлар билдирилди. Улар орасида майдонлар қопламаси сифатини яхшилаш, ўйин майдончалари ва машғулот зоналарини югуриш йўлаклари орқали ўраш, кечки пайт аҳоли учун мактаб спорт майдончаларига бепул киришни ташкил этиш, маҳаллалардаги спорт иншоотлари учун буталар ёрдамида табиий панжара яратиш кабилар.

    Маълумот учун, Delivery Unit модели биринчи марта Буюк Британияда, 2001 йилда Бош вазир Тони Блернинг офисида пайдо бўлиб, рақамлар билан ишлаш ва маълумотларни таҳлил қилишга асосланади. Кейинчалик бу ёндашув бошқа кўплаб мамлакатларда қўлланилади. Ўзбекистонда Delivery Unit ишини замонавий технологиялар, рақамлаштириш ва карталарни улаш орқали бойитилган.

    Аҳоли саломатлиги соҳасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали юрак-қон томир касалликлари ва қандли диабетдан бевақт ўлимни камайтириш Delivery Unitнинг асосий мақсадларидан биридир. Бу йўналишда Delivery Unit тез орада кенг оммага тақдим этиладиган Соғлом турмуш тарзи миллий стратегиясини ишлаб чиқишда иштирок этяпти.

    Стратегик ислоҳотлар агентлиги.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates