ССВ: Қаршида яна 2 нафар беморда буйрак трансплантацияси муваффақиятли бажарилди

    Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиалида 2 нафар беморда буйрак трансплантацияси муваффақиятли бажарилди.

    Яккабоғлик 34 ёшли бемор аёл Қ.О. 2015 йилдан бери сурункали гломерулонефрит бўйича даволаниб келган.

    2016 йилдан бери гемодиализ муолажалари олишга мажбур бўлган аёлга опасининг бир буйраги кўчириб ўтказилди.

    Нишонлик 33 ёшли бемор эркак П.А. эса йил бошидан бери гемодиализ сеансини олиб келар эди. Беморга акаси донорлик қилди.

    Айни пайтда иккала бемор ва донорларнинг аҳволи яхши. Кўчириб ўтказилган буйраклар меъёрда ишлаяпти. Даво муолажалари стандарт асосида давом эттирилмоқда.

    Операцияларни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг вилоят филиали малакали жарроҳлари бажаришди.

    Шундай қилиб, Қашқадарёда амалга оширилган трансплантация операциялари сони 5 тага етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates