Юртимизнинг олис ҳудудларида минимал инвазив ва юқори технологик операцияларни ўтказиш кўлами ва сифати йилдан йилга ортиб бормоқда.
Хусусан, академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари томонидан жойларда буйрак трансплантациясини амалга ошириш учун 3 та бригада ташкил этилди.
Улар томонидан ўтган 2021 йили ҳудудларда 30 та буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти муваффақиятли бажарилди.
Шу йилнинг ўтган даврида эса вилоят ва олис туманларда марказ мутахассислари иштирокида ўтказилган бундай юқори технологик операциялар сони 54 тани ташкил этди.
Энг кўп амалиёт:
Сурхондарё вилоятида 13 та;
Қорақалпоғистон Республикасида 11 та;
Хоразм вилоятида 11 та;
Андижон вилоятида 5 та;
Навоий вилоятида 4 та бажарилди.