Ошқозоности бези трансплантацияси усули ишлаб чиқилди

    Н.В.Склифосовский номидаги Шошилинч тиббий ёрдам илмий-тадқиқот институтида иккинчи артерия орқали артерия оқимини тикламасдан ошқозоности безини трансплантация қилишнинг янги усули ишлаб чиқилди.

    “Беморларнинг операциядан кейинги кузатуви давомида шифокорлар бир қатор ҳолатда қон янги ошқозоности безига фақат битта артерия – талоқ орқали кириб боришини, шу билан бирга аъзонинг фаолияти бузилмаганлигини пайқашди. Институт мутахассислари мазкур кузатувлар асосида иккинчи артерия орқали қон оқимини тикламасдан, ошқозоности бези трансплантациясининг янги усулини жорий этишди ва тадбиқ этишди”, дейилади хабарда.

    Маълум қилинишича, айни пайтда институтда бундай операцияларнинг 10 фоизга яқини янги усулда амалга оширилмоқда. 2023 йил август ойида ушбу усулни ишлаб чиққан олимларга Россия табиий фанлар академиясининг Илмий кашфиётлар ва ихтиролар муаллифлари халқаро академиясининг илмий кашфиётнинг расмий гувоҳномаси ва академик П. Л. Капица номидаги эсдалик медаллари берилди, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates