Тедрос Гебрейесус "Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси" бўлди

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Женевада ўтаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессияси доирасида ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус билан учрашди.

    Мулоқотда асосий эътибор мамлакатимизда ушбу ташкилот кўмагида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ва истиқболлари муҳокамасига қаратилди. А.Иноятов Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришда кўрсатилаётган беғараз ёрдам учун Т.Гебрейесусга миннатдорлик билдирди.

    ЖССТ раҳбари ҳам юртимиз тиббиётида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. Айниқса, мамлакатимизнинг силга қарши кураш борасида амалга ошираётган ишлари бошқа давлатларга ўрнак бўлишини таъкидлади.

    Мулоқот якунида ЖССТ билан Ўзбекистоннинг самарали ҳамкорлигини таъминлашга қўшаётган ҳиссаси учун Тедрос Гебрейесусга "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони топширилди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates