Star Med клиникасининг лицензияси бекор қилинди

    Олий суд матбуот хизмати Азиз Обидов вайнер Фарҳод Манноповнинг ўлимига сабаб бўлган Star Med клиникасининг лицензияси бекор қилинганини маълум қилди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Omad plyus” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2023 йил 28 апрель куни Зангиота туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Omad plyus”масъулияти чекланган жамиятига тиббий фаолиятни амалга ошириш учун 2021 йил 16 февраль куни берилган 27390032-рақамли лицензияни бекор қилишни сўраган.

    Қайд этилишича, марҳум Ф. Манноповга тиббий хизмат кўрсатишда бир қатор лицензия талаб ва шартлари бузилганлигини асословчи ҳужжатлар судга тақдим этилган.

    Шунга асосан кеча, 2 июль куни Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судида ССВ томонидан StarМed клиникасининг лицензиясини бекор қилиш бўйича берилган ариза юзасидан суд мажлиси бўлиб ўтди. Суднинг ҳал қилув қарорига, ССВ аризаси қаноатлантирилиб, «Omad plyus» МЧЖга тиббий фаолиятни амалга ошириш учун берилган 2021 йил 16 февралдаги 27390032-рақамли лицензия бекор қилинган.

    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates