"Стелс-Омикрон" — пандемия давридаги энг юқумли штамм

    Саломатлик 25 июн 2022 2026

    "Роспотребнадзор" эксперти Хафизов "стелс-омикрон"ни пандемия тарихидаги энг юқумли штамм деб атади. “Омикрон” субвариантлари қатори – ВA.2 (“стелс -Омикрон”) пандемия тарихида коронавируснинг энг юқумли варианти ҳисобланиши мумкин.

    Бу ҳақда 1 май куни Роспотребнадзор Эпидемиология марказий илмий-тадқиқот институтининг секвенция технологияларига асосланган янги диагностика усулларини ишлаб чиқиш илмий гуруҳи раҳбари Комил Ҳафизов маълум қилган эди.

    "ВA.2 ҳолатлари доимий равишда ўсиб бориб, барча янги касалликларнинг 90% дан ортиқ улушини ташкил этди, биз бу стелс-Омикрон штамми бутун пандемия тарихида энг трансмиссияга эга вариант эканлигини аниқладик", - тасдиқлади унинг сўзларини ТAСС.

    Хитойлик олимлар “Омикрон” ва “стелс-Омикрон” каби янги версиядаги штаммлар юзага келишини хабар қилган эди. Коронавируснинг бу штамми SARS-CoV-2 вариантидан мутацияга учраган бўлиб, аввал одамдан мушукга, сўнгра мушукдан сичқончага, сўнгра кемирувчилардан инсонга ўтган. Олимлар одамлар, сичқонлар, мушуклар, чўчқалар, отлар, қўйлар, итлар ва каламушларда коронавируснинг турли штаммлари тиканларининг ACЕ2 рецепторлари билан ўзаро таъсирини ўрганиб, тегишли хулосага келишди.

    Эслатиб ўтамиз, Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илғор технологиялар марказида вирус геномини ўрганиш (секвенлаш) бўйича ўтказилган тахлилларда 67 фоизида омикрон ва 33 фоизида омикрон штаммининг янги мутациядаги Stealth-Omicron BA.2 варианти топилган. Бу ҳақида 23 июнь куни Баҳодир Юсупалиев маълум қилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates