Стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари янада мустаҳкамланади

    Жорий йил 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати делегацияси Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши ва рақамли форумда иштирок этиш учун Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрига ташриф буюрди.

    Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов раислигида икки мамлакат ҳукуматлари делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

    Мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари дўстлик, яхши қўшничилик ҳамда ўзаро ҳурмат руҳида жадал ривожланаётгани, Давлатларимиз Раҳбарлари кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб бергани таъкидланди.

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида барча соҳада ижобий ўсиш динамикаси кузатилмоқда.

    Хусусан, ўтган 7 йилда товар айирбошлаш ҳажми 2 баробардан зиёд ошди.

    Иқтисодиётнинг турли тармоқларида муҳим қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

    Транспорт ҳамда энергетика соҳасидаги ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашди.

    Минтақалараро ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорлик янада кенгайяпти.

    Учрашувда кун тартибидаги ушбу ва бошқа долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates