Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, “Навоийазот” АЖ томонидан мазкур қарор ва кўрсатма устидан Тошкент туманлараро маъмурий судига шикоят қилинган бўлиб, мазкур қарор ва кўрсатмани ҳақиқий эмас деб топиш сўралган.
Аммо суд “Навоийазот” шикоятини рад этди.
Эслатиб ўтамиз: Аввалроқ Рақобат қўмитаси томонидан “Навоийазот” АЖга нисбатан минерал ўғитларни биржа орқали реализация қилишда манипуляция ҳолатларини содир этганлиги бўйича иш қўзғатилиб, Рақобат қонунчилиги талаблари бузилган деб топилганлиги ҳамда қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатма берилганлиги тўғрисида хабар берилган эди.