Тошкентда "Lasetti" бошқарувни йўқотиб бетон тўсиққа урилди

    ЙТҲ оқибатида машина ҳайдовчиси ва йўловчиси 2006 йилда туғилган Х.Х. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

    Бу ҳақда Тошкент шаҳар ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

    Шу йилнинг 25 июль куни соат 00:30 ларда Миробод тумани Шаҳрисабз кўчаси 38-уй қаршисида ҳайдовчи 2005 йилда туғилган А.К. "Lasetti" русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон устунга тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

    Автомашина ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчи олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этди. Машина ичида бўлган 3 нафар йўловчилар:

    2006 йилда туғилган А.И.

    2005 йилда туғилган З.И.

    2005 йилда туғилган Д.К.лар турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 3 қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates