Нетаняху Яқин Шарқда НАТОга ўхшаш янги ҳарбий иттифоқ тузиш ташаббусини илгари сурди

    Исроил билан тинчлик ўрнатган ва Исроил билан тинчлик ўрнатадиган барча давлатлар ушбу иттифоққа таклиф қилиниши керак, деди Нетаняху.

    Исроил бош вазири Биньямин Нетаняху АҚШ Сенати ва Вакиллар палатасининг қўшма йиғилишида сўзга чиқиб, Яқин Шарқда Европадаги НАТОга ўхшаш хавфсизлик иттифоқини тузишга чақирди, деб хабар беради tass.ru.

    Иккинчи жаҳон урушидан сўнг АҚШ “Совет таҳдидининг кучайишига қарши туриш учун Европада хавфсизлик альянсини” тузди ва бугунги кунда “Америка ва Исроил ўсиб бораётган Эрон таҳдидига қарши туриш учун Яқин Шарқда хавфсизлик альянсини тузиши мумкин”, деди Исроил бош вазири. “Исроил билан тинчлик ўрнатган ва Исроил билан тинчлик ўрнатадиган барча давлатлар ушбу иттифоққа таклиф қилиниши керак”, дея қўшимча қилди у.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates