Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Ўтказилган тезкор тадбирда Кадастрлар палатаси Денов тумани филиали муҳандиси Ў.Н. фуқаро А.Нинг ишончига кириб, унинг акасига тегишли уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини 2 000 АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб беришини айтиб, 1 800 АҚШ доллари ва 2,5 млн сўмни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ўзини гўёки Қумқўрғон тумани кадастр бўлими ходими сифатида таништирган фуқаро Ф.Б. фуқаро Х.П.нинг ишончига кириб, унинг Қумқўрғон тумани "Мехрабод" маҳалласида жойлашган уй-жойинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 11 млн сўмни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211 моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.