«Суд ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги конструктив мулоқот» — янги қўлланма чоп этилди

    Мамлакатимизда 12 феврал 2021 2263

    Қўлланмада суд ишларида очиқликни таъминлаш, ОАВ ходимлари, блогерларнинг суд органлари фаолиятига оид ахборотларни олиш, тарқатиш билан боғлиқ халқаро ва миллий қонун ҳужжатларидан зарур кўчирмалар тўпланган.

    Китобнинг иккинчи бўлимида суд мажлисларини ёритишдаги процессуал тартиб-таомиллар, журналистларнинг суд биносига кириши, суд мажлисини қайд қилишига оид қоидалар, очиқ ва ёпиқ суд мажлисларида иштирок этиш талаблари, уни фото ва видео тасвирга олиш, интернетда намойиш этишдаги чеклашлар доираси, судлар фаолиятига оид маълумотларни олиш тартиби ёритилган.

    Суд жараёнини ёритиш ва ОАВ вакилларининг иштирокига оид хориж тажрибаси учинчи бўлимдан жой олган бўлиб, унда АҚШ, Германия, Грузия каби давлатлар қонунчилиги таҳлил қилинган.

    Қўлланманинг тўртинчи бўлимидан суд жараёнларини ОАВда ёритишга оид тавсиялар, амалиётда тез-тез учрайдиган ҳолатлар юзасидан саволлар-жавоблар ўрин олган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates