Суд ходимлари Конституция байрамига бағишлаб диктант ёзишди

    Маданият 7 декабр 2023 1430

    Мазкур ижодий-маърифий тадбир Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган сана муносабати билан уюштирилди.

    Наманган вилояти суди ҳамда вилоят маъмурий суди ходимлари ўртасида "Менинг Конституциям 31 ёшда" шиори остида "Менинг Конституциям ва давлат тилим" мавзусида оммавий диктант ўтказилди.

    Наманган юридик техникумида ташкил этилган диктант ёзиш жараёнларида суд аппаратининг масъул мутахассислари, судья ёрдамчилари қатнашишди.

    Диктант матнида Асосий Қонунимиз мазмун-моҳияти, унинг давлат ва жамият ҳаётида тутган аҳамияти ифодаланган бўлиб, тажрибали филологлар томонидан ўқиб берилди.

    Якунда диктантлар текширилиб, жумлалар-сўзларни ҳуқуқий-имловий жиҳатдан бехато, ҳуснихат билан битган суд тизими фаоллари аниқланди ва рағбатлантирилди.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates