Судьялар олий кенгаши таркибига янги судьялар сайланди

    Сенатнинг 53-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдимномасига асосан

    ▫️Кукиев Музаффар Зафарович — беш йиллик муддатга Судьялар олий кенгашининг доимий асосдаги аъзоси – Судьялар олий кенгашининг судьяси лавозимига;

    ▫️Азизов Худойқул Тожиевич;

    ▫️Гафуров Аскаржон Бойисович;

    ▫️Хашимхонов Аҳрорхон Муминович беш йиллик муддатга Судьялар олий кенгашининг жамоатчилик асосидаги аъзоси лавозимига сайланди.

    ▪️Қаҳрамон Улжаев Судьялар олий кенгашининг жамоатчилик асосидаги аъзоси лавозимидан озод қилинди.