Фарғонада машинага ўрнатилган газ балон портлаб кетди

    Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Риштон туманида “Ласетти”русумли автомашинанинг газ балони портлаб кетганлиги бўйича хабарлар тарқалди.

    Ҳолат бўйича Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати маълумот берди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 27 июнь куни соат 11:40 ларда Риштон тумани, «Марказ» МФЙ ҳудудидаги деҳқон бозори олдида турган давлат рақами 40 U 860 GB бўлган оқ рангли «Ласетти»русумли автомашинанинг газ балони портлаб кетди.

    Маълумотларга кўра, портлаш вақтида автомобиль ичида ҳеч ким бўлмаган. Портлаш оқибатида автомобиль атрофидаги шахслар турли даражада тан жароҳати олди.

    Хабарда қўшимча маълумот берилиши айтилди.