Сунъий интеллект имкониятлари фирибгарликнинг янги тўлқинини келтириб чиқармоқда

    Ота-оналарга сунъий интеллект ёрдамида ўз болаларининг овози ва тасвирини клонлаштириш орқали фирибгарлар мўмай пул топмоқда.

    Ҳозирда сунъий интеллект ва дипфейк кун сайин ривожланиб бормоқда. Мазкур воситалар ёрдамида яратилган болалар овози ҳатто у ўз ота-онаси фарқлай олмас даражада реал чиқмоқда. Бунга фақат гапириш тони, овоз частотасини моҳирлик билан дастурлаш орқалигина эришиш мумкин.

    Бундан ташқари, аккаунт эгасининг сохталаштирилган фото сурати орқали Face ID билан ҳимояланган тизимни бузиб киришга эришмоқда, дейди рақамлаштириш бўйича эксперт. Бир томондан, булар кўз кўриб қулоқ эшитмаган ҳолат бўлиб туюлса-да, бироқ бу “инновациялар” жиноятчилар учун аллақачон осон бойиш манбаи бўлиб улгурди.

    Мутахассиснинг айтишича, сунъий интеллектнинг ушбу фирибгарликлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда молиявий назоратга масъуллар учун огоҳлик қўнғироғи бўлиши лозим.

    Ўтган йили, гарчи ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва олдини олиш ишларига рекорд даражада маблағ ажратилганига қарамай АҚШ истеъмолчилари 8.8 млрд АҚШ доллари маблағ йўқотишган. Бу эса мазкур кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 44 фоиз кўп, дегани.

    Ота-оналарга сунъий интеллект ёрдамида ўз болаларининг овози ва тасвирини клонлаштириш орқали фирибгарлар мўмай пул топмоқда. Бунда фирибгарлар шахсларнинг ижтимоий тармоғи ёки электрон почтасидаги мавжуд аудио ёзувларини юклаб олиб, суньий интеллект ёрдамида болаларнинг овозини синтез қилиб, ота-оналарини чув туширмоқда.

    COVID-19 чекловлари дунё бўйлаб онлайн-бэнкинг ривожланишини тезлаштирди. Телефонлар ва ноутбуклар банк филиалларидаги юзма-юз мулоқот ўрнини эгаллади. Бу бир томондан банклар ва уларнинг мижозларига бир қатор енгилликлар келтирган бўлса, бошқа томондан фирибгарликнинг рақамли усулларига йўл очиб берди.

    Глобал миқёсда кибержиноятларга сарфланган харажатлар бу йил 8 триллион АҚШ долларига етди. Мазкур кўрсаткич дунёдаги учинчи йирик иқтисодиётга эга бўлган Япония ЯИМидан ортиқ саналади. Cybersecurity Ventures тадқиқотларига кўра, 2025 йилга келиб мазкур кўрсаткич 10,5 триллион долларга етиши, ўн йил ичида уч баробардан ортиши мумкин.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates