Сунъий йўлдошлар озон қатламининг емирилишига олиб келиши мумкин – тадқиқот

    Жанубий Калифорния университетининг янги тадқиқоти шуни кўрсатдики, сунъий йўлдошлар Ернинг озон қатламига зарар етказиши мумкин. Бу ҳақда The Independent хабар бермоқда.

    Илон Маскнинг SpaceX компанияси 6000 дан ортиқ интернет сунъий йўлдошларини учирди ва бу рақам ўсишда давом этмоқда, ҳар бир янги модел оғирроқ бўлиб бормоқда.

    Олимларнинг фикрича, хизмат муддати тугагач, сунъий йўлдошлар орбитадан тушиб, атмосферанинг юқори қисмида ёниб кетади. Кичик сунъий йўлдош ёнганда, тахминан 30 километр альюминий оксиди ҳосил бўлади.

    Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, барча режалаштирилган сунъий йўлдош туркумлари учирилганда, ҳар йили атмосферага 350 тоннадан ортиқ альюминий оксиди чиқарилади. Бу табиий атмосфера даражасидан деярли 650 фоиз юқори.

    SpaceXнинг ўзи яна 12 мингта Starlink сунъий йўлдошларини учириш ҳуқуқига эга, Amazon ва бошқа компаниялар ҳам яқин йилларда минглаб сунъий йўлдошларни учиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради korrespondent.net.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates