Узоқ муддатли сурункали бел оғриғи бўлган 500 нафарга яқин беморларда оғриқ ва у билан боғлиқ ногиронликнинг сезиларли камайишига эришилди. Терапевтик таъсир экспериментал даволаниш тугаганидан кейин бир йил давомида сақланиб қолди.
Ушбу ёндашув иштирокчиларнинг соғлиқни сақлашга кетадиган сарф-харажатларни қисқартирди ва уларнинг самарадорлигини оширди. Когнитив функционал терапия дастури психологлар билан алоҳида ва интенсив машғулотларни ўз ичига олади, улар одамларга оғриқни камайтирадиган усуллар асосида ҳаракат қилишга ёрдам беради.
Шу тариқа беморлар ўзлари қўрққан ёки қочадиган ҳаракатларга бўлган ишончларини кучайтиришди. Даволаш 20 та клиникада 18 нафар махсус тайёрланган физиотерапевтлар томонидан олиб борилди.
Дастур 12 ҳафталик муддат давомида еттитагача сеансни, шундан сўнг олти ойдан кейинги такрорий сеансни ўз ичига олди. Кейин тадқиқот иштирокчиларидан 12 ой давомида анкета саволларига жавоб бериш сўралган. Иштирокчиларнинг 80 фоиздан ортиғи даволанишдан қониқиш ҳосил қилди, деб хабар беради lenta.ru.









