Сурхондарёда замонавий экотуризм мажмуаси барпо этилади

    Туризм 25 август 2025 1018

    Лойиҳа қиймати — 140 миллиард сўм.

    Сурхондарё вилоятидаги тоғли ҳудудлар, сув омборлари, дарё соҳиллари ва кўлларда табиатга зарар етказмаган ҳолда экотуризм инфратузилмаси ривожлантирилмоқда.

    Қумқўрғон туманидаги «Жанубий Сурхон сув омбори» ҳудудида 15,7 гектар майдонда йирик туристик мажмуа қурилиши режалаштирилган. Лойиҳа қиймати — 140 миллиард сўм. Унга кўра:

    • замонавий коттеж уйлари, бассейн, автотураргоҳ ва автомобиль ювиш шохобчалари;
    • савдо ва умумий овқатланиш масканлари, сув усти айвонлари;
    • спорт ва болалар майдончалари, пиёдалар йўлаклари;
    • балиқчилик ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилади.

    Шу билан бирга, оқова сувларни тозалаш тизими жорий қилиниб, экологик талабларга мос йўл ва инфратузилма яратилиши кўзда тутилган.

    Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов сув омбори ҳудудига ташриф буюриб, такомиллаштирилган лойиҳа тақдимоти билан танишди ва қурилиш ишларини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича топшириқлар берди.

    Маълумот учун: «Жанубий Сурхон» сув омбори бундан 58 йил аввал ишга туширилган бўлиб, денгиз сатҳидан 408 метр баландликда жойлашган. Сув сатҳи юзаси — 65 км², умумий сиғими эса 800 миллион м³ни ташкил этади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates