Сурхондарёда Боботоғ каналига сув чиқарувчи қувурда авария юз берди

    Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида насос станцияси орқали “Аму Занг“ каналидан “Боботоғ“ каналига сув чиқарувчи қувурда ёриқ юзага келди.

    Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, шу йилнинг 30 июнь куни соат тахминан 12:50ларда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани “Узумзор“ МФЙ ҳудудида жойлашган, Сурхондарё вилояти “Аму Сурхон“ ирригатсия тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли, “Аму Занг“ каналидан, “Боботоғ“ насос станцияси орқали “Боботоғ“ каналига сув чиқарувчи 2840 м.м қувурда ёрилиш юзага келган.

    Содир бўлган аварияни бартараф этишга “Аму Сурхон“ ирригатсия тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси базасидан 1 та кран, 1та “Камаз“, 2 та (сак) трактор жами 4 та техника, 12 нафар ишчи ходимлар жалб қилган бўлиб, авария соат 21:00да бартараф этилган ва соат 21:20да Насос станцияси ишга туширилган.

    Ушбу вазият бўйича аҳоли ва аҳоли яшаш хонадонларига, уй ҳайвонларига зарар этмаган. Тан жароҳати олганлар аниқланмаган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates