Сурхондарёда паррандачиликни ривожлантириш истиқболлари белгиланди

    Саноат 15 сентябр 2021 1819

    Сурхондарё вилоятида паррандачиликни ривожлантириш, жумладан, ҳар бир хонадонда 100 та бош товуқ боқишни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Бу борада вилоятда йўл харита тузилиб манзилли режа ишлаб чиқилди. Қумқўрғон туманида ташкил этилган семинар тренингда тармоқни янада кенгайтириш ва соҳани ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, семинарда ҳар бир хонадонда 100 тадан парранда боқиш орқали оилаларнинг даромад манбаини яратиш, турмуш фаровонлигини ошириш ҳамда аҳолини арзон сифатли парҳезбоп гўшт ва тухум билан таъминлаш масаласига аълоҳида эътибор қаратилди.

    Тадбирдан сўнг қатнашчилар, “Имом тепа” маҳалласидаги паррандачилик билан шуғулланаётган аҳоли хонадонларида бўлиб, бу ерда уларга паррандачилик сирлари унинг парвариши даромад олиш имкониятлари бўйича маълумот берилди.

    – Мен 100 та дона товуқ олдим, ҳозирги кунда товуқларни парвариш қиляпман, оиламизга қўшимча даромад олиб келади. Ҳозирда келинларим ва ўғилларим билан биргаликда кўчатчилик ва паррандачилик билан шуғулланамиз. Юртимизда олиб борилаётганислоҳотлар натижасида кредит олиш муаммосига барҳам берилди, - дейди фуқаро Рашид Чориев.

    Семинар иштирокчилари, шунингдек, Қумқўрғон туманининг “Чаёнтепа” маҳалласида жойлашган Ниёзов Абулқосим хусусий корхонасида ҳам бўлиб, паррандачилик комплекси фаолияти билан яқиндан танишди. Эътиборлиси, бу ерда паррандачилик маҳсулотлари билан биргаликда зарур озуқалар тайёрлаш ҳам йўлга қўйилган.

    – Германиядан 50 минг бош товуққа мўлжалланган технология олиб келиб ўрнатдик. Шу билан бирга 10 та иш ўрни яратдик, фаолиятимизни янада кенгайтиришни мақсад қилганмиз. Ҳозирги қилаётган ишларимиз тухумчиликка ихтисослашган бўлса, кейинги саъй-ҳаракатимиз эса товуқ гўштини арзон нархда аҳолига етказиб беришга қаратилгандир, - дейди корхона раҳбари Абулқосим Ниёзов.

    Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, паррандачиликни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар эртанги ёруғ келажагимизга ҳизмат қилади.

    Ўзбекистон Республикаси

    “Паррандасаноат” уюшмаси

    Матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates