Бошқарма фаолиятида асосий эътибор «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» махсус жамғармаларига ўтказиб бериладиган ундирувлар билан боғлиқ ҳужжатлар ижроси алоҳида назоратга олинган дейди Бюронинг вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ҳамид Тоғаев.
Унинг сўзларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2020 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6118-сонли Фармонлари талаблари асосида давлат фойдасига ундириладиган 6 турдаги ижро ҳужжатлари бўйича жорий йилнинг 4 ойи давомида ундирилган 8 млрд 465,9 млн. сўм пул маблағи дафтарлар бўйича ташкил этилган махсус жамғармаларга ўтказилиши таъминланган.