Сурхондарёда ЮНИСЕФ ҳамкорлигида инклюзив таълим ривожлантирилади

    Таълим 5 май 2023 2051

    Мактабгача таълим агентлиги директорининг ўринбосари О.Раҳматиллаев ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги вакиллари ва таълим соҳасидаги халқаро эксперт Тереза Гонсалес хоним билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда томонлар Сурхондарё вилоятида инклюзив таълим, ижтимоий хизматлар ва ҳуқуқий ёрдамдан кенг фойдаланишни таъминлашга қаратилган истиқболли лойиҳани амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

    Ушбу лойиҳада Сурхондарё вилояти мактабгача таълим ташкилотлари негизида 10 та инклюзив кўп тилли мактабгача таълим гуруҳлари, шу жумладан тил ва этник жиҳатдан кам сонли бўлган болалар учун гуруҳларнинг ташкил этилишини назарда тутади. Лойиҳа доирасида ЮНИСEФ таъмирлаш ишлари харажатларини қоплаш, гуруҳ хоналарини мебель, ўйинчоқлар, ўқув материаллари билан жиҳозлаш, шунингдек услубий ёрдам кўрсатиш шаклида кўмак беради.

    Эслатиб ўтамиз, Тереза Гонсалес хоним яқин кунларда Сурхондарё вилоятига иш юзасидан ташриф буюрган эди. Ташриф давомида у Сурхондарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг масъул ходимлари, лойиҳа бўйича танланган мактабгача таълим ташкилотлари директорлари, методистлари ва тарбиячилари билан суҳбатлар ўтказиш имкониятига эга бўлди, деб хабар беради Мактабгача таълим агентлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates