Сурхондарёда “Cobalt” газ қувурига бориб урилди

    Авария оқибатида иккита маҳалла аҳолиси вақтинча газ таъминотисиз қолди.

    Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, шу йилнинг 6 ноябрь куни Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги “Боғистон“ МФЙ ҳудудидан ўтувчи газ қувурига “Cobalt” русумли автотранспорт воситасининг урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлган.

    Маълумотларга кўра, авария оқибатида соат 11:00 дан “Боғистон“ ва “Газарак“ МФЙ ҳудудидаги 700 та аҳоли хонадони ва 3 та улгуржи истеъмолчининг табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

    Қайд этилишича, авария ҳолати бартараф этилиши билан газ таъминоти қайта тикланади, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates