Сурхондарёда юздан ортиқ ижтимоий ва инфратузилма объектлари фойдаланишга топширилди

    Бугун Сурхондарёда 74 та мактаб, 8 та боғча, 7 та тиббиёт муассасалари, 20 км узунликдаги 9 та йўл объекти, 1 та кўприк ва 3 та ирригация объектлари фойдаланишга топширилди.

    Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

    Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманида барпо этилаётган «Янги Ўзбекистон» массивида амалга оширилаётган қурилиш ишлари, Термиз шаҳри «Фаровон» массивида қурилиши тугалланган 7 қаватли, 84 хонадонли турар жойлар шароитлари, йўли қурилиши ва ҳудудни ободонлаштириш ишлари билан танишди.

    Шунингдек, Республика суд-тиббий экспертиза маркази Сурхондарё вилояти филиалининг янгидан қурилган биносини фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этди.

    Бугуннинг ўзида 74 та мактаб, 8 та боғча, 7 та тиббиёт муассасалари, 20 км узунликдаги 9 та йўл объекти, 1 та кўприк ва 3 та ирригация объектлари фойдаланишга топширилди.

    Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг 1 500 ўринли ўқув биноси қурилиши кўздан кечирилиб, олийгоҳнинг мажлислар залида қурилиш соҳасида давлат дастурларининг ижроси юзасидан мутасаддиларнинг ахборотлари тингланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates