Халқаро илмий-амалий анжуман иштирокчилари Сурхондарёга келди

    Шу йилнинг 17-18 октябрь кунлари Термиз шаҳрида «Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни» мавзуига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади.

    Бугун мамлакатимизнинг кўзга кўринган исломшунос олимлари, соҳа мутахассислари, илмий тадқиқотчилари билан бирга Туркия, Қатар, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Қирғизистон каби дунёнинг ўнга яқин давлатидан таниқли олим ва уламолар Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов томонидан Термиз халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди, дея хабар бермоқда Yuz.uz мухбири.

    Меҳмонлар орасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Миср Араб Республикаси бош муфтийси Назир Муҳаммад Айёд, Қатар Халқаро мусулмон уламолар кенгаши раиси Али Муҳйиддин Қорадоғи, Ҳиндистон Уламолари уюшмаси раиси Аршад Маданий, Туркиянинг Анқарадаги Ислом тафаккури институти директори Меҳмет Гўрмез каби таниқли уламолар бор.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates