Сузиш бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бошланди

    Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига қарашли бассейнда сузиш бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати баҳсларига старт берилди.

    Мусобақада мамлакатимиз спортчилари билан бирга қўшни Туркманистон ва Тожикистон давлатларидан келган жами 265 нафар (196 нафар ўғил болалар, 69 нафар қизлар) спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боради.

    Эътиборлиси, Халқаро сузиш федерацияси пойтахтимизда бошланган Ўзбекистон очиқ чемпионатини жорий йил Япониянинг Фукуоке шаҳрида ташкил этиладиган сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи мусобақалардан бири сифатида маълум қилди.

    Бу эса ҳар бир йўналишда кечадиган баҳсларни янада муросасиз курашлар остида кечишига хизмат қилишидан далолат беради.

    Ўзбекистон очиқ чемпионатининг биринчи куни ўғил-қизлар ўртасида 100 ва 150 метр масофага эркин усулда сузиш, 200 метрга баттерфляй ва 4х100 метр масофага эстафета (микст) мусобақалари ўтказилди.

    Эслатиб ўтамиз, ушбу чемпионат 23 апрелга қадар давом этади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates