Табиий газ "ўғри"лари фош этилмоқда

    "Ўғри"лар ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, катта миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва «Қибрайтумангаз» филиали ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда тумандаги «F.F.» МЧЖ раҳбари З.Ғ. ва бошқалар МЧЖнинг қум қуритиш цехида газ тармоғидан тамғалаш йўли билан узилган бўлсада, ўзбошимчалик билан тижорат мақсадида тармоққа қайта уланиб, юқори қувватдаги сертификатланмаган газ ёндиргичдан фойдаланган ҳолда 553,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланди.

    Шунингдек, Департаментнинг Қуйичирчиқ туман бўлими томонидан «Қуйичирчиқтумангаз» ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган текширувда «Сирғали» МФЙда яшовчи А.О. ўз уйининг 24 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил этиб, ушбу иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 149,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates