Унда Президент таълим муассасалари агентлиги директори Ҳилола Умарова, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузуридаги ҳарбий атташеси, полковник Пак Ан Со, «Олмалиқ кон металлургия комбинати» АЖ бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов иштирок этди.
Тадбир аввалида Агентлик раҳбари Ҳилола Умарова сўзга чиқиб, талабаларни эришган ютуқлари билан табриклади ва уларнинг кейинги фаолиятида зафарлар тилади. Шундан сўнг ғолиб жамоалар сертификатлар билан тақдирланди.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан берилган баллар тақсимотига кўра қуйидаги талабалар ғолиб деб топилди ва шу йилнинг июль ойида Жанубий Кореянинг HYUNDAI MOTORS компанияси лабораториясида икки ҳафталик амалиёт ўташ имконини қўлга киритди:
1. Кодирбек Отаев бошчилигидаги жамоа:
Жамоа аъзолари: Диёрбек Усманов, Беҳруз Куранбоев, Шаҳриёр Шернафасов, Жавоҳир Жумабоев
Лойиҳа номи: GES
Балл: 86,28
2. Заршеджон Насимов бошчилигидаги жамоа
Жамоа аъзолари: Беҳзоджон Маҳамаджонов, Шаҳзодбек Камолов, Суҳробжон Жалолов, Сарварбек Азимжонов
Лойиҳа номи: HESP
Балл: 84,68
3. Сирожиддин Усмонов бошчилигидаги жамоа
Жамоа аъзолари: Санжар Тотлибоев, Муқаддас Ҳусниддинова, Абдураҳим Абдуғофуров, Зуҳриддин Фахриддинов
Лойиҳа номи: Bright Future
Балл: 83,12
Шу куннинг ўзида, Агентлик тизимидаги Янги Ўзбекистон университети ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати акциядорлик жамияти ўртасида таълим, илмий-тадқиқот ва инновациялар соҳасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.