Талабалар тураржой қидириб сарсон бўлмайди

    Ҳар янги ўқув йилида талабаларнинг бир муаммоси тураржой топиш бўлади. Шаҳарга янги келган, баланд-пастни билмайдиган йигит-қизнинг ижара хонадон қидириши ўқишга киришдан ҳам қийин масалага айланади.

    Талабаларнинг мана шу муаммосини ҳал этишда кўмаклашиш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясида “Талабалар турар жойлари ва ижара хонадонлари бўйича маълумотлар маркази” ишга тушди.

    Ижарада туриш учун хонадон топишда муаммоларга дуч келаётган, шунингдек, талабалар турар жойидан жой олмоқчи бўлган талабалар ушбу марказга мурожаат қилишлари мумкин.

    Ушбу марказда талабалар учун ижара хонадонлари таклиф этиш учун 4000 дан ортиқ ўриндан иборат база шакллантирилган.

    Шунингдек, ушбу маълумотлар базасида Олмазор туманида жойлашган барча қулай шароитларга эга 20 дан ортиқ ҳостеллар ўрин олган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates