Талабалар учун бир нечта йўналишларда қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилди

    Транспорт 31 август 2023 1046

    2023-2024 йил ўқув йили бошланиши муносабати билан талабаларни ўз вақтида етиб боришлари учун қуйидаги йўналишларда қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилди.

    Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

    – Урганч-Тошкент

    – Хива-Тошкент

    – Бухоро-Тошкент

    – Тошкент-Ғиждувон

    – Тошкент-Қоракўл

    – Тошкент-Шофиркон

    Шунингдек, Вобкент, Жондор ва Олот туманларидан 2023 йилнинг 3 сентябрь кунига қадар қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилмоқда.

    Қайд этилишича, автобуслар чипталарини Урганч шаҳридаги автовокзалдан, Бухоро шаҳридаги автошох бекатидаги чиптахонадан ёки электрон (https://avtoticket.uz/) тарзда харид қилиш мумкин.