Бунда мамлакатимиздаги олий таълим муассасалари талаба-ёшларининг ёзги таътил вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни спорт, интеллектуал ўйинлар ва кўнгилочар тадбирларга қамраб олиш мақсади кўзда тутилган.
Албатта, бунинг учун оромгоҳда зарур бўлган барча шароитлар яратилган. Овқатланиш, дам олиш ва ювиниш жойлари, спорт майдончалари, концерт ва томошалар саҳнаси, китобхон ёшлар учун махсус платформалар ёшлар хизматида.
Шунингдек, оромгоҳда ҳар бир олий таълим муассасаси жамоаси томонидан талабалар учун муҳим учрашувлар, маҳорат дарслари, спорт мусобақалари, театр ва кино кечалари, турли тўгараклар ташкил этилмоқда.
Минажатдин Қутлымуратов,
«Янги Ўзбекистон» мухбири.









